Ёнаётган Wildberries: Украина яна логистика марказини нишонга олди (видео)

World

image

Бугун, 26 август тонгида Россиянинг Тамбов вилоятидаги Котовск шаҳрида Wildberries логистика маркази Украина дронлари ҳужуми оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда Тамбов вилояти губернатори Евгений Первишов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввал ёнғин майдони 40 минг квадрат метр экани хабар қилинган, кейинроқ бу кўрсаткич 100 минг квадрат метрдан ошган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида марказнинг бир ходими жароҳатланган, у портлаш тўлқини таъсирида мия чайқалиши олган.

Первишовнинг таъкидлашича, ҳужум ҳақида сигнал олингач, барча ходимлар тезкорлик билан эвакуация қилинган. Шунингдек, тун давомида Котовск шаҳри яқинида 16 та дрон уриб туширилгани айтилган.

Wildberries матбуот хизмати объектда янги товарларни қабул қилиш амалга оширилмаганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бу Котовскдаги Wildberries логистика марказига сўнгги вақтлардаги иккинчи ҳужум ҳисобланади. 18 июль куни марказга қилинган ҳужумда 7 нафар ходим ҳалок бўлган, яна 23 киши шифохонага ётқизилган эди.

Россиянинг турли ҳудудларидаги Wildberries логистика марказлари аввал ҳам дронлар ҳужумига учраган. 24 августга ўтар кечаси эса Ozon’нинг Махачқала, Краснодар ва Адигейскдаги учта логистика маркази ҳам дронлар ҳужумига учраганди.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends