Украина илк бор Ozon омборига зарба берди (видео)

Олам

image

Украина дронлари бугун, 22 августга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилоятидаги Ozon логистика марказига илк бор зарба берди. Ҳужум оқибатида омборда ёнғин чиқди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳудуддаги Новокуйбишевск нефтьни қайта ишлаш заводида ҳам ёнғин чиққан.

Ozon матбуот хизмати компаниянинг омбори ҳужумга учраганини тасдиқлаган. Ҳужумдан бир неча дақиқа олдин омбордан 500 дан ортиқ ходим эвакуация қилинган. Бир неча киши жароҳатланган.

“Astra” нашрининг маълумотига кўра, гап Чапаевск шаҳридаги Ozon логистика маркази ҳақида кетмоқда. Ҳужумдан кейин мажмуа ҳудудида катта ёнғин юзага келган.

Шунингдек, Самара вилоятининг Новокуйбишевск шаҳридаги нефтьни қайта ишлаш заводида ҳам ёнғин чиққанлиги хабар қилинган. Гувоҳлар тарқатган фото ва видеоларда корхона ҳудудидан тутун кўтарилаётгани акс этган.

Маълумот учун, Ozon – Россиянинг йирик электрон савдо платформаларидан бири ҳисобланади. У 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, дастлаб китоб ва видеокассеталар сотишга ихтисослашган. Ҳозирда Ozon Россияда Wildberriesʼдан кейинги иккинчи йирик маркетплейс ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг Москва ва Москва вилоятига берган зарбалари оқибатида Подольскдаги “Коледино” индустриал парки ҳудудида жойлашган Wildberries маркетплейси омборида ёнғин чиққан эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг