Ёлғон пул ваъдаси: ўзбекистонликлар “Open budget” бўйича огоҳлантирилди

Local

image

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлари орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари кенг тарқалиб, турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу ҳолатлар бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани бўйича фуқаролар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу ҳолатда учинчи шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида пул маблағлари ёки моддий қийматиликлар ваъда қилган ҳолда фуқаролардан овоз тўплаб, кейинчалик мукофотларни бермаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

“Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина “Очиқ бюджет” ахборот портали, порталнинг Android ва iOS тизимларида ишловчи мобил иловалари ҳамда Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади.

Бунда, амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги билан бир қаторда ҳеч қандай моддий рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилмаган.

“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг. Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга тақдим этманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 31 август куни соат 23:59 га қадар давом этади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends