ЕИ Россияга қарши санкцияларни рекорд даражада кенгайтирмоқчи

Local

−

image

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар рўйхатини ўз тарихидаги энг йирик бир марталик кенгайтиришни келишиб олди. Унга бирданига 1 646 та янги пункт қўшилмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 октябрь куни Брюсселда ЕИ мамлакатлари элчилари томонидан якуний расмийлаштирилган келишув Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда айбланаётган 743 нафар жисмоний шахс ва 826 та компания ҳамда ташкилотни ўз ичига олади.

Алоҳида равишда рўйхатга сентябрь ойида Давлат думаси учун ўтказилган сайловларда ўз номзодини қўйган 77 нафар депутат ҳам киритилган.

“Система” суриштирув лойиҳаси санкциялар остига ҳарбий-саноат мажмуаси ташкилотлари, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва ходимлари тушишини хабар қилган. Ташкилотларнинг бир қисмига нисбатан санкциялар биринчи марта жорий этилаётгани йўқ, балки кенгайтирилмоқда.

Журналистларнинг билдиришича, янги санкциялар рўйхатидаги барча ташкилотлар Россия Саноат ва савдо вазирлигининг мудофаа корхоналари ёпиқ рўйхатига киради. Ушбу рўйхат 2025 йилда “Досье” маркази томонидан эълон қилинган.

Янги санкциялар рўйхати жорий йилнинг 12 октябрь куни Люксембургда ЕИ мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида тасдиқланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқаришга келишгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends