ЕИ Арманистондан Россия билан виза режимини жорий этишни талаб қилди

World

image

Ғарблик ҳамкорлар Европа Иттифоқига бўлажак сафарларни либераллаштиришнинг олдинги шарти сифатида Арманистондан Россия билан виза режимини жорий этишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Hraparak.am” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Брюссел бу қадамсиз ЕИ ва Арманистон ўртасида визасиз режим бўйича мулоқотни ўрта муддатли истиқболда бошлаш имконсиз эканини қайд этган. 

“Қолаверса, улар бу шарт бажарилганидан сўнг бир неча йил ўтиб ЕИ Арманистон учун виза режимини либераллаштириши мумкин бўлган ягона олдинги шарт эканини даъво қилишмоқда”, дейилади хабарда.

Виза масаласидан ташқари, ғарблик ҳамкорлар кадрлар ташаббусларини ҳам илгари сурмоқда. Манбанинг билдиришича, талаблар орасида Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Армен Григорянни куч тузилмаларидаги асосий лавозимлардан бирига тайинлаш ҳам бор. 

“Ғарб Мудофаа вазирлиги ёки Миллий хавфсизлик хизматига “ўз одами”ни юборишни таклиф қилмоқда”, деб ёзади нашр.

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Владимир Путин ва Никол Пашинян Бишкекда ШҲТ саммити доирасида учрашиб, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди. Учрашувнинг асосий мавзуларидан бири Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиш нияти ва бу қарорнинг Россия билан муносабатларга эҳтимолий таъсири бўлди.

Ўз навбатида, Пашинян ҳам Арманистон Россия билан муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини билдирган. У Ереваннинг Европа Иттифоқига қўшилишга интилиши Россия ва ЕОИИ билан мавжуд келишувларни бузмайди, деб ҳисоблашини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян энди Россияни “стратегик шерик” деб ҳисобламаслигини айтганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends