Японияда 6,6 магнитудали зилзила юз берди

World

image

Бугун, 5 октябрь куни Японияда 6,6 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Зилзила мамлакат вақти билан соат 11:00 да Идзу ороллари занжиридаги Торисима яқинида 10 километр чуқурликда содир бўлган.

Япония метеорология агентлиги цунами хавфи ҳақида огоҳлантирган.

“The Japan Times” нашрининг ёзишича, ҳудудга баландлиги 0,2 метргача бўлган тўлқинлар шарқда Тиба префектурасидан ғарбда Кагосима префектурасигача чўзилган етиб бориши тахмин қилинмоқда.

Расмийлар одамларни қирғоқдан узоқроқ туришга чақирмоқда.

Идзу архипелагининг аҳолиси тахминан 25 минг кишини ташкил қилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends