Винисиус “Реал”нинг Мбаппени “Олтин тўп”га асосий даъвогар сифатида кўраётганидан норози – ОАВ
Sport
−
14:49 505 1 minute
“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор клуб раҳбариятининг ҳужумчи Килиан Мбаппени “Олтин тўп” учун асосий даъвогар сифатида кўраётганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Журналист Марио Кортегананинг маълум қилишича, “Реал Мадрид” юлдузлари Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор майдон ташқарисида яхши муносабатда бўлса-да, майдонда уларнинг ўзаро муносабатлари мураккаблигича қолмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Винисиус клубнинг Мбаппени “Олтин тўп” мукофотига асосий даъвогар сифатида кўраётганидан норози.
Маълумот учун, Винисиус Жуниор ҳам Килиан Мбаппе сингари 2026 йилги “Олтин тўп” мукофотига номзодлар қаторига киритилган. Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мукофот ғолиби FIFA рейтингидаги энг юқори 100 та мамлакатдан танланган журналистлар овози орқали аниқланади.
Live
All