Винисиус “Реал” билан шартнома узайтиришга рози бўлди – манба

Sport

image

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор “Реал Мадрид” билан янги шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Романо Альварес маълум қилди.

Манбага кўра, янги битим 2031 йилгача амал қилади. Амалдаги шартнома эса келаси ёзда ўз якунига етиши керак эди.

Аввалроқ, Лондоннинг “Арсенал” клуби Винисиусга жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтилишича, агар “Реал Мадрид” бразилиялик футболчи билан янги шартнома имзолай олмаганида, “тўпчилар” мадридликларга расмий таклиф билан чиқишга тайёр эди.

Маълумот учун, Винисиус 2018 йилнинг ёзида Бразилиянинг “Фламенго” клубидан 45 миллион евро эвазига “Реал Мадрид” сафига қўшилган. Ўтган мавсумда у “қаймоқранглилар” сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends