Венгрия клуби таркибга 11 та дайди итни киритди
Sport
−
14:36 725 1 minute
Венгриянинг “Залаэгерсег” футбол клуби миллий чемпионат доирасидаги “Ньиредьхаза”га қарши учрашув учун эълон қилинган таркибга 11 та дайди итни киритди. Бу ҳақда клуб ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Итлар жамоа таркибига ўз номлари билан киритилган. Клуб вакилларининг таъкидлашича, ушбу ташаббус кўчада қолган ҳайвонлар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида амалга оширилган.
“Залаэгерсег” ва “Ньиредьхаза” жамоалари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 11 октябрь куни Венгрия чемпионатининг 9-тури доирасида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳар икки клуб ҳам мамлакатнинг олий дивизионида иштирок этади.
Бундай ташаббуслар спорт оламида аввал ҳам кузатилган. 2025 йилда “Вашингтон Кэпиталз” хоккей клуби сардори Александр Овечкин Миллий хоккей лигаси доирасида “Анахайм Дакс”га қарши ўйинда икки корги зотига мансуб ит билан майдонга чиққан эди. Ушбу тадбир ҳам эътиборни уйсиз ҳайвонлар муаммосига қаратиш мақсадида ташкил этилган.
Live
All