Ўзбекистоннинг Ростовдаги бош консули ўзгарди
Local
−
05 August 2022 10231 1 minute
Бурҳон Алиқулов Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) янги бош консули этиб тайинланди.
Маълумот учун Бурҳон Алиқулов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатия академияси битирувчиси.
У 2019 йилда Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон дипломатия ваколатхонасини очган бош консул Рустам Қурбонбоевнинг ўрнини эгаллади.
Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Жанубий ва Шимолий Кавказ федераль округлари киради.
Live
All