Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси тайинланди
Local
−
05 May 2019 8480 1 minute
Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Баҳром Бабаев Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади.
Баҳром Бабаев илгари Элчихона Маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Ундан аввал ТИВнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.