Ўзбекистонлик шахматчи қиз Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритди
Sport
−
09 April 2025 5160 1 minute
Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган 3.4-ҳудудий Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб, FIDE Жаҳон кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда “UzChess” лойиҳаси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Ҳамдамова мазкур турнирда 9 турда 6 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этиб, 7.5 очко тўплади ва рейтингни 17.6 баллга яхшилади.
Маълумот ўрнида, Жаҳон кубоги жорий йилнинг 5-29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August