Ўзбекистонлик мураббий ўз шогирдини калтаклагани сабабини айтди (видео)
Sport
−
28 August 2023 21749 1 minute
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ўтказилган муайтай бўйича Осиё чемпионатида мураббий ўз шогирдини аёвсиз тарзда калтаклагани акс этган видео тарқалди.
QALAMPIR.UZ ҳолат бўйича Ўзбекистон муайтай федерацияси Тошкент шаҳар минтақавий бўлими раиси Аҳмаджон Мирзаев билан боғланди.
Мирзаевнинг маълум қилишича, ҳолат 25 август куни муайтай бўйича Осиё чемпионатида бўлиб ўтган. Мусобақа иштирокчисини калтаклаган киши унинг ҳам отаси, ҳам мураббийи бўлган.
Қайд этилишича, отаси ўғлини жангда ютқазиб, ҳакамларга эътироз билдиргани учун жаҳл устида урган.
Фарзандига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун мураббий 1 йилга мусобақалардан четлатилди.
Live
All