Ўзбекистонлик қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилиб, никоҳга мажбурланди (видео)

Local

−

image

Туркияда мажбурий никоҳга ундаш, жисмоний зўравонлик ва мажбурий меҳнатга дуч келган 17 ёшли ўзбекистонлик қиз мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган 17 ёшли ўзбекистонлик қиз мажбурий никоҳга ундаш, жисмоний зўравонлик ва мажбурий меҳнат ҳолатларига дуч келгани юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.

Бош консулхона томонидан адвокатлар жалб қилинган ҳолда унга консуллик-ҳуқуқий ёрдами кўрсатилган ва Миграция жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилган.

Қайд этилишича, унинг хавфсизлиги, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ҳимоясини таъминлаш масалалари тегишли ташкилотлар томонидан назоратга олинган.

Туркияда қанча ўзбекистонлик истиқомат қилмоқда?

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасининг август ойида QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, 130 мингга яқин ўзбекистонлик Туркияда истиқомат қилмоқда. Улардан 80 минг нафари мамлакатда қонуний тарзда яшайди. Қолган 50 мингга яқин фуқаро ноқонуний равишда истиқомат қилмоқда.

Таққослаш учун, жорий йилнинг февраль ойида QALAMPIR.UZ эълон қилган статистикада Туркияда 130 минг фуқаро истиқомат қилиши қайд этилган эди. Ўша вақтда мамлакатда яшаш ҳуқуқини олган фуқаролар сони 60 минг кишини ташкил қилган. Шунингдек, 70 минг нафар киши эса ноқонуний тарзда яшаган. Демак, Туркияда йилнинг ярмига келиб мамлакатда яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликлар сони 20 минг кишига ортган, ноқонуний яшаётганлар сони эса нақд 20 минг нафарга камайган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги кўмагида оғир аҳволга тушиб қолган она уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбекистонга жўнатилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends