Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони 2,5 баробарга ошди

Interesting

image

2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган. Хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

  • Россия – 580 нафар;
  • Қозоғистон – 362 нафар;
  • Тожикистон – 147 нафар;
  • бошқа давлатлар – 560 нафар.

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

  • Тошкент шаҳрига – 1 089 нафар;
  • Тошкент вилоятига – 269 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасига – 115 нафар;
  • Навоий вилоятига – 31 нафар;
  • Самарқанд вилоятига – 22 нафар;
  • Хоразм вилоятига – 21 нафар;
  • Сурхондарё вилоятига – 18 нафар;
  • Сирдарё вилоятига – 15 нафар;
  • Фарғона вилоятига – 15 нафар;
  • Бухоро вилоятига – 13 нафар;
  • Наманган вилоятига – 13 нафар;
  • Жиззах вилоятига – 12 нафар;
  • Андижон вилоятига – 11 нафар;
  • Қашқадарё вилоятига – 5 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб кетаётганлар сони сўнгги йилларда сезиларли даражада камайгани, бироқ Ўзбекистон мамлакатга энг кўп кўчиб бораётган давлатлар орасида етакчиликни сақлаб қолаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends