Ўзбекистонда ярим йилда қанча “етмишвой” туғилди?

Local

image

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, туғилишлар оталарнинг ёши бўйича тақсимланганда, энг кўп ҳолат 309 182 нафар билан 25–39 ёшли эркаклар ҳиссасига тўғри келган.

Шунингдек, январь-июнь ойларида:

  • 25 ёшгача – 34 526 нафар;
  • 40–59 ёш – 29 403 нафар;
  • 60–69 ёш – 249 нафар;
  • 70 ёш ва ундан катта – 29 нафар ота фарзандли бўлган.

Шу тариқа, йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонда 70 ёшдан ошган 29 нафар эркакнинг фарзандли бўлгани расмий статистикада қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда 70 ёшдан кейин ота бўлган эркаклар сони 48 нафарни ташкил этган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends