Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар сони қанча?
Sport
−
04 September 2019 14514 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги қарорига асосан, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари учун умрбод ойлик тўловлар тўлаб борилади.
Ҳозирда умрбод ойлик тўлов тўлаб бориладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори сони 57 нафарга етган.
Агар спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса ёки вафот этса, умрбод ойлик тўлови тўхтатилади.
Таъкидлаш жоизки, спортчи келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўланади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August