Ўзбекистонда Президент сайлови қачон ўтказилиши маълум бўлди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан, 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинлансин. Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига юборилсин”, дейилади фармонда.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends