Ўзбекистонда битирувчиларнинг ўртача ойлиги 4,9 млн сўм – Бахтиёр Йўлдошев
Local
−
17:51 998 2 minutes
2025 йил июлидан 2026 йил июнигача бўлган даврда битирувчиларнинг республика миқёсидаги ўртача расмий ойлик даромади 4,9 миллион сўмни ташкил этган. Бу ҳақда бугун, 26 август куни Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Бахтиёр Йўлдошев Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Таълим йўналишлари кесимида битирувчиларнинг ўртача даромади қуйидагича:
- Ижод (спорт) йўналишлари – 6,33 миллион сўм;
- Амалий фанлар – 5,5 миллион сўм;
- Ижтимоий-гуманитар фанлар – 4,61 миллион сўм;
- Тиббиёт фанлари – 4,43 миллион сўм.
Битирувчиларнинг ўртача даромади энг юқори бўлган таълим ташкилотлари рейтингида қуйидаги олийгоҳлар қайд этилган:
- Тошкент шаҳридаги “С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиали – 23,4 миллион сўм;
- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети – 12,6 миллион сўм;
- Тошкент халқаро Вестминстер университети – 12,5 миллион сўм;
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – 10,6 миллион сўм;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 10,3 миллион сўм;
- Тошкент ахборот технологиялари университети – 9,4 миллион сўм;
- Тошкентдаги Сингапур Менежментни Ривожлантириш институти – 9,3 миллион сўм;
- Г.В. Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали – 9,0 миллион сўм;
- Тошкент давлат юридик университети – 8,4 миллион сўм;
- Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети – 8,1 миллион сўм.
Индексда битирувчиларнинг расмий қайд этилган даромадлари ҳисобга олинади. Бунда битирувчининг даромади унинг истиқомат қилаётган ҳудудидаги ўртача иш ҳақи билан солиштирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олийгоҳ битирувчисини ишга олган тадбиркорга ёш мутахассис учун даромад ва ижтимоий солиқ бир йил ичида 1 фоиз этиб белгиланиши ҳақида хабар берилган эди.