Ўзбекистонда бир ойда қарийб 72 млрд сўмлик “свет” ва газ ўғирланди
Crime
−
12:46 364 1 minute
Ўзбекистонда август ойида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 71,9 млрд сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Маълум қилинишича, назорат тадбирлари давомида 19 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича зарар миқдори 40,7 млрд сўмни ташкил этган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан 10 млн куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу бўйича 31,2 млрд сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Бундан ташқари, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 340 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Таққослаш учун, август ойида қайд этилган 71,9 млрд сўмлик зарар миқдори январь ойидаги кўрсаткичдан паст бўлган. Хусусан, январь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 79 млрд сўмлик зарар аниқланган бўлиб, августда бу кўрсаткич 7,1 млрд сўмга ёки қарийб 9 фоизга камайган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона туманида овқатланиш маскани табиий газ тармоғига ноқонуний уланган ҳолда газдан фойдаланиб келгани аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All