Ўзбекистонда анъанавий фаолият юритаётган мактаблар 7 620 тага етди
Local
−
28 September 2020 5102 1 minute
Бугун, 28 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда анъанавий шакилда фаолият юритаётган мактаблар 7 620 тага ёки 76,3 фоизга етди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 7 сентябрь куни мамлакатда 431 та (4,3%) мактаб фаолиятини бошлаган бўлса, 14 сентябрдан 2 560 та (25,6%), 21 сентябрда 4 379 та (43,9%) мактаб фаолиятини тиклаган.
Маълумот ўрнида, мактаб фаолияти тикланмаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда яна 27 ма мактабнинг фаолияти тикланди. Айни вақтда пойтахтда 318 та мактабдан 187 таси анъанавий тартибда фаолият юритмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August