Ўзбекистонда 10 ой давомида қанча шахс оқлангани очиқланди

Local

−

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг 10 ойи давомида  603 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида:

  • 1 289 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган;
  • 10 866 нафар шахсга оид жиноят ишлари тарафлар ярашгани муносабати билан тугатилган;
  • 5 603 нафар шахсга асоссиз қўйилган айблар уларнинг айбловидан чиқарилган;
  • 8 041 нафар шахснинг ҳаракатлари айбига мувофиқ қайта квалификация қилинган;
  • 4 934 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган;
  • 27 302 нафар шахс тайинланган жазодан шартли озод қилинган; 
  • 9 547 нафар шахсга тайинланган жазолар енгилроғи билан алмаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 10 ойи давомида қанча фуқаролар ҳақорат қилиш ва туҳмат билан судлангани маълум қилинган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends