Ўзбекистон Суперлигаси илк бор хорижда намойиш этилади

Sport

image

“Пахтакор” жамоасининг Суперлига ва Ўзбекистон Кубогидаги учрашувларини Ироқда намойиш этиш этилади. Бу ҳақда “Al Arabiaa Sports” телеканали хабар берди.

Ироқнинг спортга ихтисослашган телеканали “Пахтакор” иштирокидаги Суперлига ва кубок учрашувларни трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. Шу тариқа, тарихда илк бор Ўзбекистон Суперлигаси трансляция ҳуқуқларининг хорижий телеканалларда илк бор намойиш этилди.

Трансляция сотилганми ёки бошқа келишув асосида берилганми бу ҳақда ҳали расмий хабар берилгани йўқ.

Ироқда “Пахтакор”нинг ўйинларига қизиқиши сўнгги вақтларда сезиларли даражада ошган. Бунга клуб таркибида бир нечта ироқлик футболчининг фаолият юритаётгани ҳам сабаб бўлмоқда. Айни пайтда жамоа сафида Айман Ҳуссайн, Башар Ресан ва Зайд Таҳсин каби Ироқ терма жамоаси футболчилари ҳаракат қилмоқда.

Ироқлик футболчиларнинг “Пахтакор”да ўйнаши маҳаллий аудиториянинг Ўзбекистон клубига бўлган қизиқишини оширган. Жумладан, Ироқдаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Пахтакор” иштирокидаги Ўзбекистон Суперлигаси учрашувлари ҳақида маълумотлар ҳам тарқатилмоқда.

Маълумот учун, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Суперлигада 17 турдан сўнг 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends