Ўзбекистон – Малайзия ўйини иорданиялик ҳакамларга ишониб топширилди
Sport
−
16 April 2024 6019 1 minute
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 17 апрель Осиё кубогидаги юришини Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди. Мазкур ўйинни иорданиялик Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Айман Файсал Ҳамза Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси япониялик Кимура Ҳироюкига топширилган. Саудиялик Абдуллоҳ Дафер Ал Шеҳри эса VAR'да фаолият олиб боради.
Мазкур ўйинда ўзбекистонлик футболчилар тўлиқ оқ либосда ҳаракатланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон – Малайзия ўртасидаги ўйин 17 апрель куни соат 18:00 да старт олади.
Live
All
O'zbekiston shakar importini chekladi
27 October