Ўзбекистон Кореяга ютқазди
Sport
−
18:10 2223 1 minute
Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунлари доирасидаги ўртоқлик ўйини доирасида Жанубий Корея миллий терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйинда “йўлбарслар” ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин деярли тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимни жанубий кореяликлар юқори босимда бошлади ва мезбонлар сардори Сон Ҳён Мин 6-дақиқадаёқ жарима зарбасини голга айлантирди. Кейинги дақиқаларда меҳмонларда ҳам бир неча имкониятлар бўлди, бироқ тўп дарвоза тўрига кирмади.
Иккинчи бўлим ҳам Ўзбекистон вакилларининг бир неча ҳужумлари билан старт олди. Шунга қарамай, 60-дақиқада Се-хун боши билан Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Баҳс якунига қадар “оқ бўрилар” бир нечта шиддатли ҳужумлар уюштирди, бироқ меҳмонлар дарвозасига йўл топа олмади. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунларини 2 та ғалаба ва 1 та мағлубият билан якунлади.
Маълумот учун, жорий FIFA кунларида Ўзбекистон МТЖ Эронни 3:1 ва Сурияни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.