Ўзбекистон FIFA рейтингида юқорилади

Sport

−

image

Халқаро ўртоқлик учрашувларидан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA рейтингида бир поғона юқорилади ва 1416,61 очко билан 59-ўринни эгаллади. FIFA терма жамоаларнинг янгиланган рейтингида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобига ўртоқлик учрашувлари доирасида умумий 6,88 очко қўшилган:

  • Эрон терма жамоасига қарши ғалаба – +6,83 очко;
  • Сурия терма жамоасига қарши ғалаба – +3,75 очко;
  • Корея Республикаси терма жамоасига қарши мағлубият – -3,70 очко.

Умумий рейтингнинг юқори ўнлиги қуйидагича:

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореядан ташқари Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий халқаро танаффусда Эрон (3:1) ва Сурия (4:1) терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва ҳар иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends