Ўзбекистон элчихонаси Киевга қайтарилди

World

image

Бугун, 22 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўзининг тўлақонли фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов хабар қилди.

“Саволлар юзасидан Элчихонага қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилшингиз мумкин: Киев шаҳри, Володймйрска кўчаси, 16, 01901. Тел.: +380 44 501 50 00 (умумий саволлар), +380 44 501 41 81 (умумий саволлар), +380 44 501 41 82 (консуллик бўлими) ва +380 44 501 41 83 (консуллик бўлими), эл. почта: embassy@uzbekistan.org.ua”, дейди Қобулжонов.

Эслатиб ўтамиз, Киевдаги Ўзбекистон элчихонаси жорий йилнинг март ойи ўрталарида пойтахтдан Львов шаҳрига вақтинча кўчирилганди.


Rate Count

277

Rating

3

Rate this article

Share with your friends