Ўзбекистон билан ўйин олдидан Саудия Жанубий Кореяни мағлуб этди

Sport

−

image

Кеча, 13 ноябрь куни FIFA кунлари доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги рақиби Саудия Арабистони Доҳада Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисобни биринчи бўлиб саудияликлар очди. Ас-Саҳофий биринчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада О Ҳён Гю ҳисобни тенглаштирди. 56-дақиқада Канно Саудия Арабистонини яна олдинга олиб чиққан бўлса, 59-дақиқада Ал-Амри устунликни иккита голга етказди. 68-дақиқада Ли Жэ Сон Жанубий Кореянинг иккинчи голини киритди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги икки учрашувда мағлубиятга учради. Дастлаб, жорий йилнинг октябрь ойида Жанубий Корея терма жамоаси ўз майдонида Фабио Каннаваро шогирдларини 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 12 ноябрь куни Россия терма жамоаси Тошкентда камбэк эвазига 3:2 ҳисобида “оқ бўрилар” устидан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда Саудия Арабистони терма жамоаси жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends