Ўзбек клубларининг ОЧЛдаги ўйинлари вақти маълум бўлди

Sport

−

image

Осиё футбол конфедерацияси Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсум учун дастлабки ўйинлари тақвимини эълон қилди.

15 август куни Ўзбекистонинг ОКМК клуби Олмалиқдаги уй стадионида Уммоннинг “Ал-Сиб” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 20.00 да бошланади.

22 август куни “Навбаҳор” Қатардаги “Ал-Жануб” стадионида “Ал-Вакра”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:30 да старт олади. Ўша куни соат 20:30 эса, “Ат-Тумама” стадионида ОКМК - “Ал-Сиб” учрашуви ғолибига қарши “Ал-Араби” жамоаси баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ОКМК ва Навбаҳор клубларидан ташқари Осиё Чемпионлар лигасида “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. “Пахтакор” ва “Насаф” мусобақани тўғридан-тўгри гуруҳ босқичидан бошлайди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends