Усикнинг навбатдаги жанги аниқ бўлди. Фюри билан тўқнашув узоқ кутиладиган кўринади?
Sport
−
27 May 2023 6482 1 minute
Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида учта йўналиш чемпиони украиналик Александр Усик навбатдаги жангини британиялик Даниель Дюбуага қарши ўтказади. Бу ҳақда боксчининг промоутери Александр Красюк маълум қилди.
Қайд этилишича, Усикнинг жамоаси британиялик Даниель Дюбуага қарши жангни ташкил этиш ҳуқуқини берувчи промоутерлик савдосида ғолиб чиққан.
“Биз промоутерлик савдоларида ғалаба қозондик. Ҳозир жангни 12 август куни Вроцлав (Польша)да ташкил этиш бўйича иш олиб боряпмиз”, дейди Красюк.
Маълумот учун, Дюбуанинг промоутери Тайсон Фьюри билан ҳам ишлайдиган Френк Уоррен ҳисобланади. Дюбуа профбоксда умумий 20 та жанг ўтказиб, 19 та баҳсда ғалаба қозонган. 1 та жангда эса мағлуб бўлган. Усик 20 та жангда қатнашиб, барчасида ғалабага эришган.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November