Уруш майдонларида ҳалок бўлган журналистлар сони кўпайди – UNESCO
World
−
19:59 485 1 minute
Сўнгги 20 йил давомида дунё бўйлаб 1641 нафар журналист ҳалок бўлган. Бу ҳар тўрт кунда ўртача бир нафар журналист ҳаётдан кўз юмганини англатади. Бу ҳақда UNESCO’нинг янги ҳисоботида маълум қилинди.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2006 йилдан буён журналистлар ўлими мунтазам кузатиб келинмоқда. Қайд этилган 1641 та ўлим ҳолатининг асосий қисми қуролли можаролар билан боғлиқ.
Хусусан, 2024-2025 йилларда дунё бўйлаб 189 нафар журналист ҳалок бўлган. Уларнинг 127 нафари, яъни умумий кўрсаткичнинг 67 фоизи қуролли тўқнашувлар ҳудудида ўлдирилган. Бу 2022–2023 йиллардаги кўрсаткичдан 24 фоизга юқори.
Ҳисоботга кўра, журналистлар ўлимининг катта қисми учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) зарбалари оқибатида содир бўлган. Жумладан, 2024–2025 йилларда журналистлар ўлими билан боғлиқ ҳолатларнинг 40 фоизи дронлар қўлланилиши ҳиссасига тўғри келган. Камида олтита мамлакатда 50 нафардан ортиқ журналист айнан шу сабаб туфайли ҳалок бўлган.
Шу билан бирга, қуролли можаролар кузатилмаган мамлакатларда ҳам журналистларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Бироқ сўнгги икки йилда бундай давлатларда ОАВ вакилларининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатлар сони сўнгги 18 йилдаги энг паст даражага тушган. Бу даврда 62 нафар журналист ўлдирилган.
UNESCO, шунингдек, ҳалок бўлган аёл журналистлар сони камайганини қайд этган. Бироқ 25–29 ёшдаги OAB ходимлари орасида ўлим ҳолатлари кўпайган.
Жасмина Муртазоева
Live
All