Урганчга учган самолёт фавқулодда Самарага қўндирилди

World

image

Бугун, 4 ноябр куни Санкт-Петербургдан Урганчга учган самолёт фавқулодда Самарага қўнди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Самолётнинг фавқулодда қўндирилишига йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган. 

Курумоч халқаро аэропортида Санкт-Петербург-Урганч 638 рейсини амалга ошираётган самолёт мажбуран қўнишни амалга оширди, дейилади хабарда. 

Самарага қўнишни амалга оширган самолётни реномобиль ва шифокорлар гуруҳи кутиб олган. Йўловчига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва у зудлик билан шаҳардаги шифохоналарнинг бирига ётқизилган.

Москва вақти билан соат 14:20 да самолёт белгиланган манзил сари йўлга чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Ural Airlines” авиакопманиясининг Москва-Душанбе йўналиши бўйлаб парвозга чиққан А320 самолёти манзилга етиб бормай, фавқулодда Тошкентга қўнганди. 


Tags

Rate Count

116

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends