Уммон қирғоқлари яқинида нефть танкерида портлаш содир бўлди (видео)

World

−

image

Бугун, 21 ноябрь куни Уммоннинг Хасаб шаҳри яқинида Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланаётган нефть танкерларига нисбатан иккита алоҳида ҳужум содир бўлди. Ҳодисалар оқибатида танкерлар номаълум снарядлар билан урилган, бироқ қурбонлар қайд этилмаган. Бу ҳақда “Reuters“ хабар берди.

Маълум қилинишича, биринчи ҳодиса Хасаб портидан тахминан 11 денгиз мили шимолда содир бўлган. Ҳаракатланаётган танкер орқа томонидан номаълум снаряд билан урилган. Кейинроқ UKMTO Хасабдан 17 денгиз мили шарқда яна бир ҳодиса ҳақида хабар берган. Унда танкернинг двигатель хонасига номаълум снаряд келиб теккан. Ҳозирча ҳар икки ҳодиса бир кемада содир бўлган ёки улар турли танкерларга тегишли экани аниқланмаган.

UKMTO маълумотларига кўра, иккала ҳодисада ҳам қурбонлар қайд этилмаган. Шунингдек, атроф-муҳитга етказилган зарар ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Британия денгиз хавфсизлиги агентлиги маълумотларига кўра, ушбу ҳодисалар жума куни Хасаб яқинида танкерга қилинган шунга ўхшаш ҳужумдан кейин содир бўлган. Ўшанда кема бортида ёнғин чиққан.

Хасаб шаҳри Уммоннинг Мусандам ярим оролида, Ҳурмуз бўғозига кириш қисмида жойлашган. Мазкур стратегик сув йўли орқали АҚШ ва Исроил ўртасидаги можародан олдин жаҳон хом нефть таъминотининг қарийб бешдан бир қисми ташилган.

28 февраль куни можаро авж олганидан кейин Эрон сув йўлини ёпишга қарор қилган. Шундан бери Ҳурмуз бўғози орқали юк ташиш тўхтатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уммон Ҳормуз бўғозида ёнаётган хом нефть танкеридан 25 нафар экипаж аъзосини қутқариб қолганди. Воқеа Эрон Ҳормуз бўғозидан “рухсат этилмаган йўналишлар” орқали ўтишга уринган тўртта нефть танкери тўхтатилганини маълум қилган бир пайтда содир бўлди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends