Украинага қирувчи самолёт берадиганлар яна биттага кўпайди
World
−
17 March 2023 11830 1 minute
Бугун, 17 март куни Словакия ҳукумати 13 та МиГ-29 қирувчисини Украинага топширишни маъқуллади. Бу ҳақда Словакия Бош вазири Эдуард Хегер ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
“Словакия ҳукумати Украинага 13 та МиГ-29 самолётини юборишни маъқуллади. Ваъдалар бажарилиши керак. Зеленский қўшимча қуроллар, шу жумладан, қирувчи самолётлар сўраганда, мен қўлимиздан келганини қиламиз дегандим. Бошқалар ҳам шундай қилаётганидан хурсандман. Ҳарбий ёрдам сабаб Украина ўзини ва бутун Европани Россиядан ҳимоя қила олади”, деб ёзган Словакия Бош вазири.
Маълумот учун, МиГ-29 тўртинчи авлод совет ва рус кўп мақсадли қирувчи самолёти бўлиб, у 1970 йилларда Москвада ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция каби давлатлар Украинага қирувчи самолёт юбормаслигини маълум қилган бир пайтда Польша МиГ-29 қирувчи самолётларини Киевга юборишини эълон қилган эди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August