Украинада Starlink билан барқарор алоқа тикланди
World
−
18:41 551 2 minutes
Украинада жанг майдонида барқарор интернет ва алоқани таъминлайдиган Starlink тизимининг ишлаши тикланди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат расмийлари бугун, 24 октябрь куни Илон Маскнинг Starlink тармоғига уланиш тикланганини маълум қилган. Бу хизмат сабабли АҚШ билан муносабатлар кескинлашганидан сўнг юз берган.
“Мониторинг тизимлари Starlink ва Starshield ишлаш тезлиги тикланганини аниқлади. Биз 400 км/соатдан юқори тезликни қайд этмоқдамиз, уланиш барқарор. Бу натижа биринчи навбатда, фронт, ҳарбийлар, дронлар фаолияти, логистика ва алоқа учун муҳим”, дейди Украина Мудофаа вазири Евгений Хмара ўз баёнотида.
Маълумот учун, Starlink ва унинг ҳарбий версияси Starshield Украина армияси операциялари учун муҳим аҳамиятга эга. Улар бевосита жанг майдонида барқарор интернет ва алоқани таъминлайди. Бироқ сўнгги ҳафталарда украиналик ҳарбийларнинг ушбу хизматдан ҳарбий мақсадларда фойдаланишга чекловлар жорий этилгани ҳақидаги хабарларидан сўнг, хизмат Вашингтон ва Киев ўртасидаги келишмовчилик марказига айланган.
Украина Президентининг ҳарбий технологиялар бўйича маслаҳатчиси Сергей Бескрестнов ўтган ҳафта SpaceX компанияси олдиндан огоҳлантирмасдан, тунда тезликни чеклаганини айтган.
“Мудофаа кучларимиз ушбу чеклов ҳақида олдиндан огоҳлантирилмади, бу эса бир нечта операциянинг барбод бўлишига олиб келди”, деб ёзган Бескрестнов ўзининг Telegram-каналида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп SpaceX раҳбари Илон Маскка қўнғироқ қилиб, Украинада Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимининг ҳарбий версияси – Starshield фаолиятига қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўраган эди.
Жасмина Муртазоева
Live
All