Украина Зеленский Путин билан қачон учрашишини эълон қилди

World

image

Россия Президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасидаги учрашув тинчлик шартномаси имзолангандан кейин бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Зеленский идораси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

“Келишув якунланиши билан биз учрашувни ташкил этишга киришамиз”, дейди Подоляк. 

Шу билан бирга, у келишувнинг ўзи ҳам яқин келажакда имзоланиши мумкинлигини таъкидлаган. 

“Бу яқин ҳафталарда содир бўлади”, деган Зеленскийнинг маслаҳатчиси. 

Унинг таъкидлашича, учрашув Россиядан бошқа исталган давлатда бўлиши мумкин.

“Жой биз учун муҳим эмас. У Россиядан бошқа ҳамма жой бўлиши мумкин”, деган Подоляк.


Rate Count

1735

Rating

3

Rate this article

Share with your friends