Украина НАТО саммитида ҳаво мудофааси бўйича “хушхабар” олади – АҚШ расмийси
World
−
02 July 2024 5475 1 minute
Украина келаси ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини қўллаш борасида яхши хабар олиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 июль куни АҚШ Давлат департаментининг юқори мартабали расмийсига тайаниб “Reuters” хабар берди.
“Умид қиламизки, биз саммитга борамиз ва ҳаво мудофааси бўйича янги режаларни эълон қиламиз”, деган исмини ошкор қилишни истамаган амалдор.
Қайд этилишича, лидерлар 9 июлдан 11 июлгача НАТО саммитига йиғилишади. Бу галги йиғилиш ҳарбий иттифоқнинг 75 йиллигини нишонлаш учун мўлжалланган. Бироқ мамлакатнинг ушбу юқори мансабдори қўшимча расмий маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Европа Иттифоқи ва АҚШдан ҳарбий ёрдам сифатида йилига 60 миллиард доллар олиши айтилганди. Шунингдек, НАТО Бош котиби ўзгаргани, ушбу лавозимга Нидерландия Бош вазири Марк Рютте тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August