“Украина бюджетининг ярми – Ғарб ёрдами”. Жорий йилда қайси давлатдан қанча қарз олингани очиқланди
World
−
31 July 2023 10045 1 minute
Украина йил бошидан бери халқаро ҳамкорларидан 25,3 миллиард доллар ёки 923,9 миллиард гривна миқдоридаги молиявий ёрдам олган. Бу ҳақда Украина Бюджет қўмитаси раҳбари Роксолана Пидласа маълум қилди.
Унинг айтишича, биринчи ярим йилликда давлат бюджети умумий жамғармаси барча даромадларининг 49,1 фоизи ташқи ресурсларга тўғри келди.
“Айни пайтда Украина бюджетининг энг йирик “донори” ЕИ бўлиб турибди. У жорий йилда макромолиявий ёрдам механизми доирасида 11,43 миллиард доллар имтиёзли кредитлар ажратган. Бироқ қайтарилмайдиган, беғараз ёрдам берган давлат шубҳасиз, АҚШ ҳисобланади – 7,2 миллиард доллар”, деди Роксолана Пидласа.
Бундан ташқари, йил бошидан буён бюджетга Халқаро валюта жамғармаси(ХВЖ)дан 3,59 миллиард доллар, Канададан 1,76 миллиард доллар келиб тушган.
Маълумот ўрнида, 2022 йилда халқаро бюджет ёрдами 32,3 миллиард долларни ташкил этган эди. Жумладан, АҚШдан 11,99 миллиард доллар, Европа Иттифоқидан 7,96 миллиард доллар, ХВЖдан 2,69 миллиард доллар ва Канададан 1,89 миллиард доллар олинган.
Аввалроқ Украинанинг АҚШдаги элчиси Оксана Маркарова Киев расмийлари Конгресс билан музокаралар олиб бораётгани, бунинг натижасида 2024 йилда бюджетга кўпроқ маблағ ажратилиши кераклигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари 19 июль куни Украина учун яна 1,3 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилганди.
Акобир Сайидов
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September