Уилбур Росс: Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши ЖСТга йўлни беркитади
World
−
24 October 2019 8556 1 minute
Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлишига оид муносабатлар билдирилган мақолалар кейинги вақтларда ОАВда тез-тез эълон қилинмоқда. Кимдир ундай, бошқаси бундай фикрда. Ҳар-на бўлганда ҳам фикрлар хилма-хиллиги бор.
Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин. Бу ҳақда Вашингтондаги Aмерика-Ўзбекистон савдо палатасининг бизнес-форумида AҚШ савдо котиби Уилбур Росс маълум қилди.
"Бозор ислоҳотларининг энг муҳим мақсадларидан бири бу Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришидир. Биз ушбу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз ва ташқи савдо режими тўғрисидаги Жаҳон савдо ташкилоти меморандуми саволларига Ҳукуматнинг жавобини кутамиз. Шу билан бирга, биз ўзбекистонлик шерикларимизни янги келишувларнинг ЖСТга киришга таъсирини синчковлик билан кўриб чиқишга чақирамиз. Масалан, ҳозирда Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини мураккаблаштириши мумкин ", деди Росс.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August