UFC Оқ уйдаги турнирдан 30 миллион доллар зарар кўрди

Sport

image

UFC мусобақаларини ташкил этувчи TKO Group Holdings компанияси Оқ уйда ўтказилган UFC 250 турнири бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания мазкур тадбирдан 30 миллион доллар зарар кўрган. Бу ҳақда “MMA Fighting” нашри хабар берди.

Манбага кўра, дастлаб турнирни ўтказиш харажатлари тахминан 60 миллион долларга етиши кутилган эди. Бироқ ҳомийлик шартномалари ва бошқа ҳамкорлик келишувлари орқали компания харажатларнинг бир қисмини қоплашга муваффақ бўлган.

Шунга қарамай, UFC’нинг 2026 йил иккинчи чорагидаги умумий даромади 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 29 фоизга ошган. Бу асосан “Paramount” билан имзоланган трансляция шартномаси туфайли медиаҳуқуқлардан тушган даромаднинг 64,7 миллион долларга кўпайгани билан изоҳланмоқда.

Маълумот учун, UFC 250 турнири жорий йилнинг 15 июнь куни Вашингтондаги Оқ уйнинг Жанубий майсазорида бўлиб ўтган. Тадбир АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 80 ёшга тўлиши ҳамда мамлакатнинг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends