Учтепа ИИБ раҳбари Тошкент ИИББ бошлиғига ўринбосар бўлди

Local

image

Ўзбекистон ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Абдувосит Абдураззоқов бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари - ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Учтепа тумани ҳокимлиги маълумотига кўра, Абдувосит Абдураззоқов, 1981 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

2020-2021 йиллар Сергели туман  Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи  лавозимида ишлаган.


Tags

Rate Count

189

Rating

3

Rate this article

Share with your friends