Туркиядаги кучли шамол қурбонлари ортди 

World

image

Истанбул ва Туркия шимоли-ғарбидаги бир қанча вилоятларда бўрон қурбонлари сони 6 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабар берди.  

Бунгача Истанбулда тўрт киши ҳалок бўлгани ва 38 киши жабрлангани ҳақида хабар берилганди.  

Кожаэли вилояти маъмурияти маълумотларига кўра, вайроналар қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳатланган. Зонгулдак вилоятида ҳам бир кишининг ўлими қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли шамол эсганди. Шу туфайли Босфор бўғозида кемалар ҳаракати тўхтатилганди. Шунингдек, Turkish Airlines’нинг бир неча самолётлари Истанбулга қўна олмай, Анқара ва Измирга жўнатилганди.


Rate Count

135

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends