Туркияда яна иккита кучли зилзила содир бўлди

World

−

image

Бугун, 20 февраль куни Туркияда яна вайронкор зилзила содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Ҳатай вилоятининг Дефне туманида Тошкент вақти билан соат 22:04 атрофида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди.  

Соат 22:07 да эпимаркази Ҳатайнинг Самандағ туманида бўлган 5,8 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди.  

Туркиянинг Ғозиантеп, Адана, Усмония ва Қаҳрамонмараш вилоятларида ҳам кетма-кет силкинишлар сезилди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends