Туркияда сув тошқинлари қурбонлари сони 14 нафарга етди (фото)
World
−
16 March 2023 6300 1 minute
Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу Шонлиурфада 12, Адияманда 2 киши ҳаётдан кўз юмгани, 5 кишини қидириш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “TRT Haber” нашри хабар берди.

“Қидирув ишларини давом эттирамиз. Зарарни аниқлаш ишлари дарҳол бошланди. Уйлар ва турар-жойлар шикастланган. Бу ерда сизларга айтганларимизни Президентимизга ҳам тақдим этдик, керакли кўрсатмалар олдик”, дейди вазир.

Шунингдек, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришчи ҳам вазият юзасидан баёнот бериб, мазкур ҳудуд жойлашуви маълум хавфларга эга эканини, глобал иқлим ўзгариши олдиндан ҳисобга олинаётганини айтиб ўтган.


“2 кун ичида Шонлиурфада ёғингарчилик ўртача икки баробардан кўпроқ кузатилди. Бу фавқулодда ҳолат. Шанлиурфани ўз ичига олган бу география қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга. Етиштирилаётган маҳсулотлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига энг кам зарар етказадиган тарзда чора-тадбирларимизни кўришга ҳаракат қилмоқдамиз”, дейди Киришчи.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Шонлиурфа ва Адияман вилоятларида кучли ёмғир ёғиши туфайли содир бўлган сув тошқинлари сабабли вилоятдаги барча мактабларда таълим тўхтатилган эди. Давлат муассасаси ва ташкилотларидаги ҳомиладор ҳамда ногирон шахсларга ҳам меҳнат таътили берилиши айтилганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28