Туркияда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди
World
−
19 January 2024 12378 1 minute
Туркияда "Kafes-31" операцияси доирасида халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Туркия ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳамкорликдаги операцияси давомида бир неча мамлакатларда қидирувда бўлган 42 нафар шахс ушланган.
Гумонланувчилар Германия, Озарбойжон, Босния ва Герцеговина, Эрон, Швеция, Финляндия, Қозоғистон, Қирғизистон, Миср, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон сўровига кўра Интерпол рўйхатидан жой олган.
Али Ерлиқоя ўз саҳифасида тутилган ўзбекистонликларнинг сони ва исми-шарифларини очиқламаган. Фақат уларнинг уюшган жиноий гуруҳга аъзолик, ноқонуний қурол савдоси, гиёҳванд моддалар савдоси, қасддан одам ўлдириш, ноқонуний миграция, молиявий фирибгарлик, талончилик ва ўғирлик, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш каби жиноятларга алоқадорлиги келтирилган.
Вазирнинг қайд этишича, янги йил бошидан бери Интерполнинг "қизил хабарномаси" орқали қидирувда бўлган 114 киши қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Интерпол қидираётган икки ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинганди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November