Туркияда 16 ёшли футболчи вафот этди
Sport
−
20 May 2580 1 minute
Туркиянинг “Анқара Кечиоренгюжю” ёшлар жамоаси футболчиси, 16 ёшли Абдуллоҳ Султонўғлу автоҳалокат оқибатида вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 16 май куни Анқара вилоятининг Чубук туманида содир бўлган. 16 ёшли футболчи мотоцикл ҳайдаб кетаётган вақтда автомобиль билан тўқнашиб кетган.
У шифохонага ётқизилиб, реанимация бўлимига жойлаштирилган. Шифокорлар уч кун давомида унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилган, аммо ўсмирни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.
Клуб марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Маълумот учун, Абдуллоҳ Султонўғлу Туркиянинг иккинчи дивизионида иштирок этарди. Ўтган мавсумда унинг жамоаси 7-ўринни эгаллаб, Суперлигасига чиқиш учун плей-офф босқичида қатнашган. Чорак финалда жамоа “Коруму”га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, юқори дивизионга чиқиш имкониятини қўлдан бой берган.

Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September