Туркия ШҲТга тўлақонли аъзо бўлишни кўриб чиқмоқда – Эрдўған

World

image
Бишкекдан ноёб кадрлар: ким ким билан норасмий мулоқот қилди? (фото) north_east

Бишкекдан ноёб кадрлар: ким ким билан норасмий мулоқот қилди? (фото)

Анқара ШҲТ билан ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқчи. Шу билан бирга, ташкилот билан янада яқинлашиш Ғарб векторидан воз кечишни англатмайди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қирғизистондан қайтиш парвози вақтида журналистларга берган интервьюсида сўз очди.

“Туркиянинг ШҲТга аъзо бўлиш истиқболи ҳеч бир ҳолатда мамлакатнинг Ғарбдан юз ўгиришини англатмайди. Бизнинг мақсадимиз – ҳар томонлама қараш концепциясига амал қилган ҳолда ўз таъсиримизни кенгайтиришдан иборат”, дейди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Анқара НАТОдаги иштирокини сақлаб қолган ҳолда, ташкилотга тўлақонли аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Туркия 1952 йилдан буён Шимолий Атлантика альянсига (НАТО) аъзо. Ўшанда аъзоликка қабул қилиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни мамлакат раҳбари Жалол Баяр тасдиқлаган. Жорий йилнинг июль ойида Анқара сўнгги 22 йил ичида илк бор ўз ҳудудида НАТОнинг 36-саммитига мезбонлик қилди. Параллель равишда мамлакат ШҲТ билан ҳам узоқ вақтдан бери алоқаларни ривожлантириб келмоқда. 2012 йилнинг июнь ойида Пекиндаги саммитда Анқаранинг аризаси бир овоздан маъқулланган, 2013 йилнинг апрель ойида эса Туркияга мулоқот бўйича шерик мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаган меморандум имзоланган.

ШҲТ саммити ва “ШҲТ+” форматидаги учрашув жорий йил 31 августдан 1 сентябргача Бишкекда бўлиб ўтди. Тадбирларда 17 та мамлакат ва олтита халқаро ташкилот делегациялари иштирок этди. Бирлашманинг тўлақонли аъзолари 10 та давлат: Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Беларусь. Форумда иштирок этган етакчилар орасида Россия Президенти Владимир Путин, ХХР Раиси Си Цзиньпин, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Эрон Президенти Маъсуд Пезешкиён, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бошқалар бор.

Саммит давомида Эрдўған Владимир Путин билан алоҳида учрашув ўтказди. Асосий мавзу Россия ва Туркиянинг икки томонлама муносабатлари бўлди. Томонлар ҳамкорликнинг юқори даражада эканини қайд этди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends