Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон мудофаа келишувини имзолади (видео)

World

image

Аввалроқ, Туркия, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида қўшма мудофаа келишуви имзоланиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бугун, 7 август куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида уч томонлама мудофаа шартномаси имзоланди. Бу ҳақда “Anadolu Ajansı” хабар берди.

Янги келишув Исроил, Греция ва Ҳиндистон матбуотининг ҳам диққат марказига тушган.

Имзолаш маросими Маккада Туркия Президенти ва Покистон Бош вазирининг Саудия Арабистонига ташрифи доирасида бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, келишув Туркия, Саудия Арабистони ва Покистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, миллий хавфсизлигини таъминлаш ва умумий таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган.

“Макка келишуви” мудофаа ва хавфсизлик билан бир қаторда, разведка маълумотларини алмашиш, қўшма ишлаб чиқариш лойиҳалари ва минтақавий ҳамкорликни ҳам қамраб олади.

Келишувнинг асосий бандларидан бирига кўра, уч давлатдан бирига ҳужум қилинса, қолган томонлар ҳам ҳарбий жиҳатдан аралашиши мумкин.

Шу сабаб айрим экспертлар мазкур тузилмани “мусулмон НАТОси”нинг бошланиши деб атамоқда.

Келишув Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрўдған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф иштирокидаги учрашув доирасида имзоланган.

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида бундай мудофаа келишуви 2025 йилда тузилган. Туркиянинг қўшилиши эса уч давлат ўртасида янги стратегик мудофаа тизими шаклланишига олиб келган.

Мазкур яқинлашув Исроил, Греция ва Ҳиндистонни ҳам хавотирга солган.

Исроилнинг “Jerusalem Post” нашри Туркиянинг ҳарбий салоҳияти, Покистоннинг ядровий қудрати ва Саудия Арабистонининг иқтисодий имкониятлари бирлашиши минтақадаги геосиёсий мувозанатга таъсир қилиши мумкинлигини ёзган.

Грециянинг ERT телеканали эса Туркияга ҳужум қилинган тақдирда, келишув Саудия Арабистони ва Покистоннинг ҳам ҳарбий ҳаракатларга қўшилишига сабаб бўлиши мумкинлигига эътибор қаратган.

Ҳиндистоннинг “Times of India” нашри Туркия ва Покистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни қайд этиб, Анқара Покистоннинг дронлар ва қуруқликдаги қўшинлар салоҳиятини оширишга ёрдам бераётганини маълум қилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends