Тўқаев Хавфсизлик кенгаши аппаратини алоҳида давлат органига айлантирди
World
−
17:14 695 1 minute
Бугун, 29 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хавфсизлик кенгаши аппаратининг мақомини ўзгартирувчи фармонни имзолади. Эндиликда у бевосита давлат раҳбарига бўйсунадиган ва унга ҳисобдор бўлган алоҳида давлат органи сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда Оқўрдага таяниб, “Liter.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужжат “Қозоғистон Республикаси давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” деб номланган.
Гап Хавфсизлик кенгашининг ўзини ташкил этиш ҳақида кетаётгани йўқ – бу орган Қозоғистонда 1991 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Фармон Хавфсизлик кенгашининг ташкилий ва таҳлилий фаолиятини таъминловчи унинг аппаратига тааллуқли.
Моҳиятан аппарат давлат бошқаруви тизимида алоҳида мақомга эга бўлади ва бевосита президент назорати остига ўтади.
Бунга қадар у миллий хавфсизлик масалалари бўйича материаллар ва таклифлар тайёрлаш, ички ва ташқи таҳдидларни таҳлил қилиш, шунингдек, Хавфсизлик кенгаши қарорлари ижросини назорат қилиш билан шуғулланиб келаётган эди.
Янги давлат органи ходимларининг сони, тузилмаси ва ваколатларнинг эҳтимолий қайта тақсимланиши ҳозирча очиқланмаган. Фармон имзоланиши билан боғлиқ кадрлар қарорлари ҳақида ҳам хабар берилмаган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August