ТТЗдан “Беруний” метросигача янги автобус йўналиши иш бошлади

Local

image

Тошкент шаҳрида 79-сонли янги автобус йўналиши ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 18 августдан бошлаб 79-сонли “ТТЗ АШБ – Беруний метроси” янги йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. 

Ҳаракат йўналиш схемаси: 

  • “ТТЗ АШБ” бекати
  • Юзработ кўчаси  
  • Феруза кўчаси 
  • Мирзо Улуғбек кўчаси 
  • Шоҳимардон Мўминов кўчаси 
  • Зиёлилар кўчаси 
  • Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) 
  • Фаробий кўчаси 
  • “Беруний метроси” бекати 

Қайд этилишича, мазкур янги йўналишдаги автобус қатновининг иш вақти ҳар куни соат 05:30 дан 23:00 гача. 

Бошқармага кўра, йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи “Ideal Auto Service” МЧЖга бириктирилган бўлиб, замонавий талабларга жавоб берадиган 8 дона янги ўрта сиғимли Yutong автобуслари бириктирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автобусда йўлкира ҳақини тўламасдан юрган йўловчилар учун жарима миқдорини сезиларли даражада ошириш таклиф қилинганди. Унга кўра, қоидани илк бор бузган шахсга 220 минг сўм, ушбу ҳолат такрорланган тақдирда эса 440 минг сўмгача жарима қўллаш назарда тутилмоқда.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends